Жараён
Буюртма қандай бўлади
Ишни бошлашдан тугатишгача нима бўлишини олдиндан биласиз. Кутилмаган нарса бўлмайди.
Суҳбат
Вазифангизни эшитаман ва саволлар бераман. Дастлабки маслаҳат бепул.
Сиз
- Нима кераклигини оддий сўзлар билан айтасиз
- Ёққан илова ёки сайтни намуна қилиб кўрсатишингиз мумкин
Мен
- Саволлар бераман ва вазифани аниқлаштираман
- Қандай йўл билан қилиш мумкинлигини тушунтираман
Келишув
Иш ҳажми, муддат ва нархни олдиндан келишиб оламиз.
Сиз
- Тахминий бюджет ва кутилган муддатни айтасиз
Мен
- Иш ҳажми, муддат ва нархни айтаман
- Нималар киришини олдиндан аниқ айтаман
Ишлаб чиқиш
Иш жараёнини кўрсатиб бораман, сиз фикрингизни айтасиз.
Сиз
- Натижани кўриб, фикрингизни билдирасиз
Мен
- Иш жараёнини кўрсатиб бораман
- Фикрларингиз асосида тузатишлар киритаман
Топшириш
Тайёр маҳсулотни жойлаштираман, ишлатишни тушунтираман ва кейин ҳам ёрдам бераман.
Сиз
- Тайёр маҳсулотни текширасиз
Мен
- Маҳсулотни жойлаштираман (Play Store ёки сервер)
- Ишлатишни тушунтираман
- Кейин ҳам ёрдам бераман
Ёзишдан олдин тайёрланг
Ҳаммаси шарт эмас, лекин шулар бўлса, суҳбат тезроқ ва аниқроқ бўлади.
- Нима кераклиги ҳақида қисқа тавсиф
- Ёққан илова ёки сайт намунаси (бўлса)
- Тахминий бюджет ва муддат (бўлса)
- Боғланиш учун қулай вақт
Тез-тез бериладиган саволлар
Иш қанча вақт олади?
Бу ишнинг ҳажмига боғлиқ. Суҳбатда вазифангизни билиб, тахминий муддатни айтаман.
Нарх қандай белгиланади?
Нарх ишнинг ҳажми ва мураккаблигига қараб келишилади. Дастлабки маслаҳат бепул: вазифангизни ёзинг, мен тахминий нарх ва муддатни айтаман.
Иш давомида ўзгартириш киритсам бўладими?
Кичик тузатишларни иш давомида киритамиз. Катта ўзгариш бўлса, иш ҳажми ва нархни қайта келишиб оламиз.
Суҳбат учун пул олинадими?
Йўқ. Дастлабки маслаҳат бепул.
Лойиҳангизни муҳокама қиламиз
Вазифангизни қисқача ёзинг. Бир кун ичида жавоб бераман. Нарх келишув асосида, дастлабки маслаҳат бепул.