Асосий қисмга ўтиш

Хизматлар

Веб-сайт яратиш

Тез очиладиган, телефонда ҳам чиройли кўринадиган ва Google'da топиладиган сайтлар. Визиткадан катта сайтгача.

Нарх лойиҳанинг ҳажми ва мураккаблигига қараб келишув асосида белгиланади. Дастлабки маслаҳат бепул, бир кун ичида жавоб бераман.

Нималар киради

  • Дизайн

    Сайт телефон, планшет ва компютер экранига мослашади.

  • Тезлик

    Сайт тез очилади, шунинг учун мижоз кутиб қолмайди.

  • Google'da топилиш

    Қидирув тизимлари учун асосий созламаларни (SEO) қиламан.

  • Буюртма формаси ва админ панел

    Мижозлар ариза қолдиради, сиз уларни бир жойда кўрасиз.

  • Домен, сервер ва HTTPS

    Сайтни серверга жойлаб, хавфсиз (HTTPS) ишлашини созлайман.

Жараён

Буюртма қандай бўлади

Ҳар бир босқич олдиндан аниқ, кутилмаган нарса бўлмайди.

  1. Суҳбат

    Вазифангизни эшитаман ва саволлар бераман. Дастлабки маслаҳат бепул.

  2. Келишув

    Иш ҳажми, муддат ва нархни олдиндан келишиб оламиз.

  3. Ишлаб чиқиш

    Иш жараёнини кўрсатиб бораман, сиз фикрингизни айтасиз.

  4. Топшириш

    Тайёр маҳсулотни жойлаштираман, ишлатишни тушунтираман ва кейин ҳам ёрдам бераман.

Шу йўналишдаги ишларим

Ҳаммасини кўриш
Веб-сайт

talimvaqti.uz

Ўзбекистон таълим янгиликлари сайти: янгиликлар, мақолалар, грантлар ва абитурийентлар учун маълумотлар.

  • Next.js
  • Django REST
  • PostgreSQL

Тез-тез бериладиган саволлар

Сайт қанча туради?

Нарх ишнинг ҳажми ва мураккаблигига қараб келишилади. Дастлабки маслаҳат бепул: вазифангизни ёзинг, мен тахминий нарх ва муддатни айтаман.

Сайт телефонда яхши кўринадими?

Ҳа. Ҳар бир сайт турли телефон экранлари, планшет ва компютер учун алоҳида текширилади.

Google'da чиқадими?

Қидирув тизимлари учун асосий созламаларни қиламан. Натижа кўриниши учун маълум вақт керак бўлади.

Домен ва серверни ким созлайди?

Доменни улаш, серверга жойлаш ва HTTPS созлашда ёрдам бераман.

Сайтни кейин ўзим ўзгартира оламанми?

Буни лойиҳа бошида келишамиз: масалан, матнларни ўзингиз ўзгартиришингиз учун админ панел қўшиш мумкин.

Лойиҳангизни муҳокама қиламиз

Вазифангизни қисқача ёзинг. Бир кун ичида жавоб бераман. Нарх келишув асосида, дастлабки маслаҳат бепул.